Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда қандолат ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди (Фото)

Пойтахтнинг Миробод туманида қандолат ишлаб чиқариш цехи том қисмининг 350 квадрат метр майдони ёниб кетди.

2592views0replies
0

Тошкент Шаҳар ИИББ

2017 йил 1 ноябрь куни соат 19:40 да, Миробод тумани, Қўшкўприк кўчаси 22-уйда жойлашган “Қуштили” МЧЖга қарашли қандолат ишлаб чиқариш цехида ёнғин юзага келган.
Кўрсатилган манзилга соат 19:41 да, Тошкент шаҳар гарнизонидан 9 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари юборилган.
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:28 да қуршаб олиниб, соат 20:56 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида қандолат ишлаб чиқариш цехи том қисмининг 350 кв.м майдони ёниб кетган, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
2592views0replies
0

Изоҳлар