Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда кучли шамол ва ҳаво ҳароратининг +33 даражагача исиши кутиляпти

27-28 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб шамол эсиши секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши ва 29-31 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати иссиқ бўлиши кутилмоқда.

4628views0replies
0

Ўзгидромет маълумотига кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 28 октябрь куни кечаси +7…+12 даража, кундузи +21…+26, 29-31 октябрь кунлари кечаси +10…+15 даража, кундузи +27…+30 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 28 октябрь куни кечаси +5…+10 даража, кундузи +12…+17, 29-31 октябрь кунлари кечаси +10…+15 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 28 октябрь куни кечаси +7…+12 даража, кундузи +18…+23, 29-31 октябрь кунлари кечаси +10…+15 даража, кундузи +27…+32 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 28 октябрда эса секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28 октябрь куни кечаси +7…+12 даража, кундузи +22…+27, 29-31 октябрь кунлари кечаси +12…+17 даража, кундузи +28…+33 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 28 октябрда эса секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28 октябрь куни кечаси +5…+10 даража, кундузи +18…+23, 29-31 октябрь кунлари кечаси +7…+12 даража, кундузи +23…+28 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 28 октябрда ёмғир ёғиши мумкин. 29-31 октябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 28 октябрь куни кечаси +2…+7 даража, кундузи +13…+18, 29-31 октябрь кунлари кечаси +5…+10 даража, кундузи +17…+22 даража бўлади.
4628views0replies
0

Изоҳлар