Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировни қабул қилди

Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди.

2545views0replies
0

Учрашувда Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дея хабар қилинмоқда Ўзбекистон раҳбари сайтида.
Чеченистон раҳбари Ўзбекистон Президентига самимий қабул ҳамда отаси Аҳмад ҳожи Қодиров таҳсил олган ислом цивилизациясининг тарихий марказларини зиёрат қилиш мақсадида мамлакатимизга ташрифини ташкил қилишга кўмаги учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, у кўп миллатли ўзбек халқига чуқур эҳтиромини билдириб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш борасида олиб бораётган сиёсати ва халқаро ташаббусларига юксак баҳо берди.
Суҳбат сўнгида Рамзан Қодиров икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ва кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.
2545views0replies
0

Изоҳлар