Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +3 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда кейинги ҳафтадан ҳаво ҳарорати +3 даражагача пасайиб, ёмғир ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

3341views0replies
0

Алла Гажева

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 15-17 октябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 17-18 октябрь кунлари баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-16 октябрь кунлари кечаси +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади. 17 октябрь куни кечаси +9…+14 даража, кундузи +25…+30 даража, 18 октябрь куни кечаси +9…+14 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради 15-16 октябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 17-18 октябрь кунлари баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 16-18 октябрда баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-16 октябрь кунлари кечаси +7…+12 даража бўлиб, кундузи +17…+22 даража бўлади. 17-18 октябрь кунлари +10…+15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 18 октябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 17-18 октябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-16 октябрь кунлари кечаси +7…+12 даража бўлиб, кундузи +22…+27 даража бўлади. 17 октябрь куни кечаси +9…+14 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади. 18 октябрь куни кечаси +9…+14 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 18 октябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 17-18 октябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17 октябрь кунлари кечаси +10…+15 даража бўлиб, кундузи +25…+30 даража бўлади. 18 октябрь куни кечаси +15…+20 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 18 октябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-18 октябрь кунлари кечаси +9…+14 даража бўлиб, кундузи +20…+25 даража бўлади. 19 октябрь куни кечаси +7…+12 даража, кундузи эса +12…+17 даража бўлади. 19 октябрь куни кечаси +5…+10 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 17 октябрда ёғингарчилик кузатилмайди. 18 октябрда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 19-20 октябрда ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 17-18 октябрда эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-18 октябрь кунлари кечаси +7…+12 даража бўлиб, 19-20 октябрда -2...-7 даражагача пасайиши мумкин. 17 октябрь куни кундузи +17…+22 даража, 18-20 октябрда +2...+7 даража бўлади.
3341views0replies
0

Изоҳлар