Жамият

Ўзбекистонда Green Card'га рўйхатдан ўтиш бошланганлиги ҳақида элон қилинди

АҚШ Давлат Департаменти 2018 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар - DV» (Грин Кард) дастурига рўйхатга олиш даври 2017 йил 3 октябрдан 2017 йил 7 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. 

Ўзбекистонда Green Card'га рўйхатдан ўтиш бошланганлиги ҳақида элон қилинди
Фото:Иллюстрация

Иштирокчилар DV дастурида 2017 йил 3 октябрь, cешанба куни, Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатга олиш даври 2017 йил 7 ноябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан 22:00 да тугайди.

 

Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov саҳифаси орқали топширилиши шарт.

 

DV лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.  Барча мурожаатчилар аризаларининг мақомини кейинчалик текшириш учун, аризаларини топшириб бўлганларидан сўнг, ўз тасдиқлов варақларини босмадан чиқариб, сақлаб қўйишлари шарт.

 

2017 йил 7 ноябрь соат 22:00 дан кейин аризалар қабул қилинмайди.

 

2018 йил 1 майдан бошлаб, қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат департаментининг интернет саҳифасида иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланмаганликлари ҳақида  маълумотларни билиб олишлари мумкин.

 

Мурожаатчиларга ўз тасдиқлов варақларини принтерда чоп этиб олишни ва 2019 йил 30 сентябрга қадар сақлаб қўйишлари тавсия этилади.

 

DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак. Ариза топшириш ва талабларга жавоб беришга оид қўшимча маълумотни АҚШ Давлат департаментининг сайтидан олиш мумкин.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ