Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда тубдан такомиллаштирилган янги болалар боғчалари пайдо бўлади

Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

3008views0replies
0

ЎзА

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида тажриба тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш тўғрисида тўғридан-тўғри шартномалар тузишга тажриба тариқасида рухсат берилади, дея Фармон матнини келтирган Ўзбекистон24.
Бундан ташқари, тасдиқланган “Йўл харитаси"га мувофиқ:
– сифатли мактабгача таълимни ташкил этишга давлат талаблари, шу жумладан, мактабгача ёшдаги болаларни уйғун ривожлантириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади;
– миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материалларни тайёрлаш ҳамда жорий этиш ишлари замонавий талабларга мувофиқлаштирилади;
– ваколатли давлат органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилишни соддалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади;
– давлат мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник таъминотини яхшилаш бўйича чоралар кўрилади.
3008views0replies
0

Изоҳлар