Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Жиззах вилоятининг бир қатор раҳбарларини ишдан бўшатди

Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбари, Мирзачўл туманининг ҳокими ва Давлат солиқ инспекцияси раҳбари ўз лавозимидан озод этилди.

2865views0replies
1

t.me/shmirziyoyev

Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Жиззах вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбари Абдувалижон Мустановни, Мирзачўл тумани ҳокими Рустам Кенжаевни ва шу туманнинг Давлат солиқ инспекцияси раҳбарини ишдан бўшатди.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг Жиззах вилояти фермерлари билан бўлиб ўтган учрашувида маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев учрашув давомида Жиззах шаҳри ва вилоят туманларининг бир қанча ташкилотлари фаолиятини танқид остига олди.
2865views0replies
1

Изоҳлар