Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент йўл-патруль хизмати ходимлари мотоциклларга ўтказилди (Фото)

Тошкент йўл-патруль хизмати ходимлари Honda русумидаги мотоцикллар билан таъминланди. Бу ҳақда UzNews.uz муҳбирига Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида маълум қилишди.

5237views0replies
0

Мулоқот чоғида маълум қилинишича, мотопатруллар 2 ҳафталик тайёргарлик курсидан сўнг ҳаракатлана бошлашган.
Уларнинг асосий мақсади оммавий тиқилинч ҳамда ҳаракатланиш қийин бўлган кўча ва йўлларда йўл ҳаракати хавсизлигини таъминлаш ва ЙТҲ содир бўлган жойларга тезкор равишда етиб бориш ҳамда хорижий ва бошқа делегацияларни кузатиб боришдир.
Қайд қилиб ўтамиз, ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида белгилаб қўйилган. Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг июль ойида шу каби мотоцикллар билан Самарқанд ЙҲХБ ҳам таъминланган эди.
(Расмлар: ИИВнинг "Постда" газетаси)
5237views0replies
0

Изоҳлар