Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди (Фото)

Пойтахтда Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилмоқда UzNews.uz муҳбири.

4816views0replies
0

UzNews.uz/Sherzod Ikramutdinov

Айни вақтда қароргоҳ ҳудудида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов ҳайрия жамоат фонди ва унинг номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолият кўрсатади.
Ҳайкалнинг очилиш маросимидан сўнг ўзбекистонлик ва хорижлик меҳмонлар ҳайкал пойига гул қўйишлари ҳамда Ислом Каримовнинг ҳаёти ва олиб борган фаолияти билан танишишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Самарқандда ҳам Биринчи Президент ҳайкали ўрнатилди.
Ислом Каримовнинг яна бир ҳайкали у 1986-1989 йилларда фаолият юритган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўрнатилади.
4816views0replies
0

Изоҳлар