“Вазир, ҳоким ёки уларнинг ўринбосарлари ушбу шаҳар марказида жойлашган касалхонага бирон марта бўлса ҳам келишганми? Улар ушбу ҳолатни кўришганми?”, - дея қайғу билан таъкидлади Президент.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси реконструкция лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритишга кўрсатма берди.