Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент шаҳар ИИББ Жасурбекнинг ўлими билан боғлиқ воқеа бўйича маълумот берди

Тошкент шаҳар ИИББ 1999 йилда туғилган Ибрагимов Жасурбекнинг ўлими билан боғлиқ воқеа бўйича расман баёнат берди.

9544views0replies
1

Қуйида ушбу масала бўйича Тошкент шаҳар ИИББнинг берган баёнати билан танишишингиз мумкин:
2017 йил 03 май куни тахминан соат 14:00 да Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тўлагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.
Тергов ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.
9544views0replies
1

Изоҳлар