Излаш
RUUZ

Маданият

Наманганда анъанавий “Гул байрами” (фото)

27 майдан 1 июнгача гуллар шаҳри Наманганда анъанавий “Гул байрами” бўлиб ўтяпти.

8398views0replies
0

Ҳусусан, Наманган шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра асосий байрам тадбирлари ўтказиладиган “Захириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истирохат боғи”нинг ўзига 1 миллион 300 мингдан зиёд гул кўчатлари ўткизилган, бу эса истирохат боғига ажойиб бир тароват бахш этмоқда.
5 кун давом этадиган байрам давомида турли кўнгилочар дастурлар, ташкилот, корхона ва муассасалар гулчи боғбонларининг кўргазмалари, дизайнерларнинг гуллардан ясаган композициялари, сценарийлаштирилган адабий тадбирлар ва ҳунармандларнинг бетакрор санъат асарлари намойиши аҳолига янада байрам кайфиятини улашмоқда.
Байрам тадбирлари жараёнида кўрик танловлар ғолиблари аниқланади ва “Энг ораста маҳалла”, “Энг ораста кўча”, “Энг ораста ташкилот”, “Энг ораста уй жой мулкдорлар ширкати”, “Энг ораста хонадон”, “Энг ораста раҳбар кўчаси” номинациялари бўйича ғолиблар тақдирланади.
8398views0replies
0

Изоҳлар