Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Самарқанд Дарвоза” савдо кўнгилочар марказида портловчи қурилма борлиги маълум қилинди

14 май куни Шайхонтоҳур Ички Ишлар Бошқармасига “Самарқанд Дарвоза” савдо кўнгилочар марказида портловчи қурилма борлиги ҳақида маълумот келиб тушди.

4007views0replies
0

Аввалдан ўғирликда гумон қилиниб келинаётган аёл “102” рақамига қўнғироқ қилиб, савдо марказининг 3 қаватида 2 та ҳижоб кийган аёллар марказ ҳудудига портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида гаплашаётганининг гувоҳи бўлганини маълум қилди.
Бу ҳақда UzNews мухбирига ишончли манбаалар хабар қилишди.
Келиб тушган хабардан сўнг Шайхонтоҳур тезкор-тергов гуруҳи, Тошкент шаҳри ИИВ ва ИИББ ходимлари ҳамда махсус гуруҳ савдо марказига етиб келишди.
Қисқа муддат ичида одамлар ва марказ ходимлари эвакуация қилиниб, қидирув ишлари бошлаб юборилди. Қидирув натижаларига кўра, марказ ҳудудида портлашни келтириб чиқарувчи бирон нарса топилгани йўқ.
Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган аёлга нисбатан 277 модда билан жиноий иш очилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
4007views0replies
0

Изоҳлар