Излаш
RUUZ

Туризм

Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни тўхтатди

Авикомпания Олмаота, Актобе ва Оқтов шаҳарларига бўлган деярли бир ҳафталик авиапарвозларни бекор қилди.

243views1replies
0

UzNews.uz

Uzbekistan Airways АЖ Олмаота, Актобе ва Оқтовга парвозларни бекор қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 8 январдан 13 январгача режалаштирилган қуйидаги йўналишлар бўйича авиақатновлар етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинди:
— HY761/762/763/764 Тошкент-Олмаота-Тошкент;
— HY767/768 Самарқанд-Олмаота-Самарқанд;
— HY9729/9730 Нукус-Актобе-Нукус;
— HY9725/9726 Урганч-Оқтов-Урганч;
— HY9727/9728 Нукус-Оқтов-Нукус.
Олмаота, Актобе ва Оқтовга бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.
243views1replies
0

Изоҳлар