Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари сезиларли даражада ошган

Йил бошидан буён 4 мингдан ортиқ дарахт кесиш ҳолатлари қайд этилган. Табиатга етказилган зарар қарийб 1 миллион долларга баҳоланмоқда.

366views0replies
0

Қашқадарё экология бошқармаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Мамлакатимизда «яшил майдонлар»ни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбековнинг жавоби кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 10 ойи давомида 4067 нафар фуқаро ва мансабдор шахслар томонидан дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ҳолатлари аниқланиб, 5 млрд 343 млн сўм жарима, 10 млрд 683 млн сўм зарар суммалари қўлланилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида иш юритилган.
Шунингдек, уларга 3 млрд 121млн сўм жарима қўлланилиб, 4 млрд 004 млн сўм зарар суммалари ундириб олинган.
Парламент сўровига жавобда қайд этилишича, Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни хатловдан ўтказиш доирасида 10 миллион 412 минг 279 дона дарахтлар хатловдан ўтказилган бўлиб, шундан 8 млн 544 минг 826 донаси электрон базага киритилган.
Республика ҳудудидаги барча туман ва шаҳарлар марказларидан оқиб ўтувчи канал ва коллекторларни тозалаш, ободонлаштириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Мажлисда парламент сўровига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбековнинг жавоби депутатлар томонидан маълумот учун қабул қилинди.
366views0replies
0

Изоҳлар