Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Кечаси йиғилишдан қайтаётган уч нафар майор автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлди

ИИВ Жазони ижро этиш муассасасининг мазкур ходимларининг вафоти билан тугаган ЙТҲ бўйича маълумот берилди.

1509views0replies
0

UzNews.uz

Қорақалпоғистонда ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг уч нафар ходими ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЖИEД Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, 25 ноябрдан 26 ноябрга ўтар кечаси, соат 00:10 ларда ИИВ ЖИEД минтақавий ҳудуд 27-сонли манзил колонияси бошлиғининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари И.И. ва 27-сонли манзил колонияси ишлаб чиқариш корхонаси бош муҳандиси Х.Х. ҳамда ҳамда фармойиш асосида 46-сон манзил колониясига бириктирилган майор Х.М.лар 2-сон тергов ҳибсхонасига видеоселектор йиғилишига боришган.
Йиғилишдан сўнг, уйига қайтишаётганида майор И.И. бошқарувидаги Cobalt Нукус-Қўнғирот йўналишидаги йўлда ЙТҲга учраган. 
Натижада, машина ичида бўлган майор Х.Х. ва М.Х. воқеа жойида, И.И. эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
1509views0replies
0

Изоҳлар