Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятида Ўзбекистондаги иккинчи йирик ГЭС қурилиши учун Пском дарёси тўсиб қўйилди

Пойтахт вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган “Пском" ГЭСининг қурилиши бошланди.

779views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бўстонлиқ туманида “Чорвоқ" ГЭСдан кейинги иккинчи ўринда турувчи йирик ГЭС қурилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Пском" ГЭСнинг электр энергия имконияти 400 МВтни ташкил этади. Шунингдек,  ГЭС йилига 950 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бугун, 25 ноябрь куни “Пском ГЭС”нинг 1-тўсиқ дарвозаси ёпилди. 
Қайд этилишича, ГЭС қуввати йилига 300 минг тонна шартли ёнилғи ўрнини босади. Бу билан 250 млн.м3 табиий газни тежаб қолиш мумкин.
Пском дарёси гидро салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида техник иқтисодий асоснома дастлаб 1987 йилда ишлаб чиқилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 147-сон ва 2018 йил 22 ноябрдаги 46-сон йиғилиш баённомаларига асосан лойиҳа қидирув-тадқиқот ва дастлабки қурилиш-монтаж ишлари бошланди.
Мазкур лойиҳа қидирув-тадқиқот ишлари “Гидропроект” АЖ томонидан ишлаб чиқилган техник топшириққа асосан маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан олиб борилган.
“Пском" ГЭСнинг қурилиш майдони геологик шароитлари мураккаблиги, йирик иншоотлар қурилиши режалаштирилганлигини инобатга олиб, 2018 йил 24-26 сентябрь кунлари Россия ва Украина давлатларининг гидроэнергетика соҳасидаги етакчи геолог-мутахассисларини жалб қилган ҳолда “Пском" ГЭСни лойиҳалаш ва қуриш хусусиятлари” бўйича халқаро техник конференция ўтказилган эди. Унда лойиҳанинг геологик асосномаси ва геологик қидирув материаллари Россиянинг “Ленгидропроект” АЖ томонидан қайта кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига асосан узунлиги 73 км бўлган Пском дарёсида умумий қуввати 1 320 МВт ва йиллик ўртача ишлаб чиқариши 3 140 млн кВт соат бўлган 5 та йирик ГЭС қуриш кўзда тутилган.
779views0replies
0

Изоҳлар