Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бошқарманинг аввалги бошқарувчиси ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди.

429views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Санжар Уматов ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Унинг ўрнига Анвар Хуснутдинович Умаров тайинланди. 
Анвар Умаров 1963 йилда туғилган, Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. У фаолиятини ушбу олий ўқув юртида кичик илмий ходим сифатида бошлаб, кейинчалик халқ хўжалиги ва давлат ҳокимияти идораларида масъул вазифаларда ишлаган. 
Кейинги пайтда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатган.
429views0replies
0

Изоҳлар