Излаш
RUUZ

Реклама

Тошкентдаги Пучон Университети сиртқи бўлимга қабул бошлангани ҳақида эълон қилади

Сиртқи бўлимда ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабаларга университетнинг бакалавр дипломи берилади.

570views0replies
0

2021 йил 22 ноябрдан 10 декабргача Тошкент шаҳридаги Пучон Университети қабул комиссияси сиртқи бўлимга абитуриентлар қабулини ўтказади.
Умумий маълумот:
Қабул шартлари:
- Сиртқи бўлимида кириш имтиҳонлари ўтказилмайди.
- Рейтинг аттестат/диплом баҳоларига қараб тузилади. Бир хил баҳолар йиғилган ҳолатда, устунлик кўпроқ иш тажрибасига эга бўлган номзодларга берилади.
Керакли ҳужжатлар:
- Паспорт нусхаси
- Ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат/диплом нусхаси
- Аттестат/диплом баҳолар иловаси нусхаси
- Иш берувчининг тавсияномаси (ташкилот бланкида, матн эркин шаклда)
- ЕНСТ'дан меҳнат фаолияти тўғрисидаги кўчирма
- 3х4 расм
- 100 000 сўм рўйхатдан ўтиш тўлови
Муҳим: Ҳужжатлардан ташқари абитуриентлар тегишли соҳада камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлишлари керак.
Ҳужжатларни қабул қилиш шартлари:
1) ўрта маълумотнинг мавжудлиги
2) танланган йўналиш бўйича иш тажрибасининг мавжудлиги
3) танланган йўналиш бўйича жорий бандлик
Ҳужжатларни топшириш тартиби:
Ҳужжатларни топшириш офлайн ва онлайн тарзда амалга оширилади.
Ҳужжатларни офлайн топшириш учун қуйидаги манзилга боришингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17-мавзе, Қатортол-2 кўчаси, 38А-уй (собиқ Й.Ражабий номидаги педагогика коллежи. Мўлжал: шаҳар божхонаси, Сингапур менежментни ривожлантириш институти).
Қабул вақти: душанба-шанба, 10:00-17:00.
Ҳужжатларни онлайн топшириш учун:
- университет сайтида (www.bucheon.uz) телефон рақамни тасдиқлаш
- шахсий кабинетда ариза тўлдириш ва барча керакли ҳужжатларни юклаш
- рўйхатдан ўтиш тўловини банк, «Апельсин» иловаси орқали ёки Университетда амалга ошириш
- шахсий кабинетга тўлов квитанцияни жойлаштириш
Университет ходимлари муваффақиятли рўйхатдан ўтганлик тўғрисида абитуриентга хабар беради.
Аризаларни онлайн юбориш жараёни 24 соат ишлайди.
Юборилган ҳужжатларни кўриб чиқиш душанбадан шанбагача, соат 10:00дан 17:00гача амалга оширилади.
Дарсларнинг ўтказилиш тартиби:
Дарслар январь ва июнь ойларида офлайн тарзда ўтказилади (3 ҳафтадан, душанбадан жумагача).
Ўқишни тугатиш ва диплом:
Сиртқи бўлимда ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабаларга Тошкент шаҳридаги Пучон Университетининг бакалавр дипломи берилади.
Саволлар бўйича қабул комиссиясига мурожаат қилишингиз мумкин: +998781504002+998951963601.
Реклама ҳуқуқлари асосида
570views0replies
0

Изоҳлар