Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

505views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, саноат, машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга устувор аҳамият берилган.
Қайд этилишича, кўп қиррали Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига амалий туртки бериш мақсадида суҳбатдошлар 2021 йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
505views0replies
0

Изоҳлар