Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бухорода сув қувурларини ўтказаётган ишчиларнинг тупроқ босиб қолгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Марҳумларнинг ёши нечада бўлгани ҳам айтилди.

529views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

Аввалроқ, Бухорода сув қувурлари ўтказилаётган вақтда ер ўпирилиб кетиб, икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Вилоят ИИБ Матбуот хизмати ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлган фуқароларнинг бири 21 ёшда, иккинчиси эса 22 ёшда бўлган.
Жабрланувчиларнинг жасадлари вилоят ФВБ ходимлари томонидан қум уюми остидан олиб чиқилиб, суд-тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
529views0replies
0

Изоҳлар