Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ўзининг президентлик белгиси ва штандартини қабул қилиб олди — фото

Давлат раҳбарининг инаугурация маросимида Ўзбекистоннинг сайланган президентига президентнинг фарқловчи расмий белгиси ва штандарти — махсус турдаги байроқ тақдим этилди.

547views0replies
0

president.uz

Бугун, 6 октябрь куни инаугурация маросимида Шавкат Мирзиёев ўзининг президентлик белгиси ва штандартини қабул қилиб олди.
Қасамёд қабул қилганидан сўнг, Ўзбекистон президентига жорий йилнинг октябрь ойида таъсис этилган президент расмий белгиси ва штандарти ҳам топширилди. 
"Жонажон Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган давлат байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман", - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, президентнинг белгиси — президентнинг фарқловчи расмий белгиси ва штандарти — махсус турдаги байроқ қабул қилингани ҳақида хабар қилинганди.
547views0replies
0

Изоҳлар