Излаш
RUUZ

Сиёсат

"Толибон ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибида турибди" — Абулазиз Комилов

 У, шунингдек Ўзбекистон Афғонистон қочқинларини қабул қилиш учун махсус жойлар яратишни режалаштирмаётганини айтди.

268views0replies
0

Россия ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Толибон ҳукуматини тан олиш масаласи кун тартибида тургани, аммо улар Афғонистонда терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги ваъдаларини бажаришлари кераклигини айтди.
“Толибон ҳукуматини тан олиш масаласи, албатта, кун тартибида. Биз иттифоқчиларимиз ва шерикларимиз билан биргаликда бу томон ҳаракат қиламиз. Аммо “Толибон” олдига қўйилган шартлар шунчалик жиддийки, уларга ёлғиз муносабат билдириш жуда хавфлидир. Афғонистонда террорчилик фаолиятининг сақланиб қолишига ва толибларнинг бунга қарши етарлича курашмаслигига кўз юма олмаймиз”, - дейди Комилов бир қатор журналистлар билан бўлган суҳбатда.
Бундан ташқари, вазир Ўзбекистон Афғонистондан қочқинларни қабул қилиш учун махсус жойлар ташкил этишни режалаштирмаётганини, чунки бунга эҳтиёж йўқлигини маълум қилган.
“Қочқинлар оқими йўқ, қочқинлар умуман йўқ. Биз олдин ҳам қочқинларни қабул қилмаслигимизни айтгандик”, -  таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Шунингдек, Комилов Ўзбекистон хавф остида бўлганларни Афғонистондан учинчи давлатларга олиб кетишда ёрдам кўрсатганини ва бундан кейин ҳам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.
268views0replies
0

Изоҳлар