Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда боғчадан қарийб 5 кг гўштни ўғирлаб кетмоқчи бўлган мудира ишдан кетди — видео

Унга шериклик қилган МТТнинг бош ошпази ҳам жазоланди.

757views0replies
0

видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанддаги боғчада мудира пишган гўштларни ўғирлаб кетаётгани акс этган видео тарқалганди.
Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, Пахтачи туман "Ҳайит Элбеги" МФЙда жойлашган 28-сонли МТТда бош ошпаз Ў.А. пиширилган 4,7 кг гўштни олиб кирхонага яшириб, сўнгра кирхона деразасидан МТТ хўжалик мудираси М.Э.га берган.
М.Э. ушбу маҳсулотни МТТ ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда, МТТ тарбиячилари Н.Н. ҳамда М.У.лар уни ушлаб, ҳолатни видеога олишган.
Шундан сўнг, мазкур бош ошпаз ва хўжалик ишлари мудираси билан суҳбат ўтказилганда, бу ишларни доимо МТТ директори Ш.У.нинг топшириғи ва кўрсатмасига асосан қилганини, ҳақиқатдан ҳам МТТ тарбиячиларининг айтган гаплари ва улар томонидан олинган видеолавҳалар тўғри эканлигини ўз тушунтириш хатларида баён қилишган.
Шундан сўнг, бош ошпаз Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
МТТдаги мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи мутасадди ташкилотлар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Маълумот тўлдирилди
Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, 28-сонли давлат МТТ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
757views0replies
0

Изоҳлар