1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Технологиялар
15 октябрь, 14:33 1313 0

Ўзбекистонда Renault автомобиллари ноябрь ойидан сотувга чиқарилади

Харидорлар учун мавжуд бўладиган биринчи автомобиллар Renault Arkana купе-кроссовери ва Renault Kaptur кроссовери бўлади.
Ўзбекистонда Renault автомобиллари ноябрь ойидан сотувга чиқарилади
Фото: Renault
Renault Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва тижорий фаолиятини бошламоқда. Бу ҳақда UzNews.uz'га компания матбуот хизматида хабар беришди.

Бренднинг бозорга чиқиши Renault Group'нинг мамлакатдаги расмий ҳамкори ҳисобланадиган Roodell компанияси томонидан ташкиллаштирилган.

Renault Ўзбекистонда фойдаланишнинг йўл ва иқлимий шароитларига тайёрланган SUV сегментидаги моделларни тақдим этади.

Биринчи автомобиллар мижозлар учун ноябрь ойидан мавжуд бўлади: дастлаб сотувга Renault Arkana купе-кроссовери ва Renault Kaptur кроссовери, кейинчалик эса – Renault Duster йўлтанламасининг янги авлоди чиқарилади.

Қайд этилишича, биринчи босқичда Renault сотуви ва хизматлари Тошкентдаги иккита дилерлик марказларида амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда Renault автомобилларини оммавий чиқариш «Жиззах» ЭИЗдаги ADM-Jizzakh ишлаб чиқариш майдонида амалга оширилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар