Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 6 сотих ерни $35 мингга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Фермер хўжалигига тегишли ерни сотаётган фирибгарга жиноят иши очилди.

322views0replies
0

Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент вилоятида А.Р. “U” фермер хўжалигига ажратилган ер майдонининг 6 сотихини С.га $35 мингга фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали тўғрилаб беришни ваъда қилган.
Шундан сўнг, А.Р. сўралган пулдан $5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
322views0replies
0

Изоҳлар