Излаш
RUUZ

Жамият

Россияга борадиган ўзбекистонлик қурувчилар келаси ойдан имтиҳон топширади

Меҳнат мигрантларига танлаган йўналиши бўйича касбий ва меҳнат муҳофазасига оид саволлар берилади.

226views0replies
0

Sputnik / Максим Богодвид

Ноябрь ойидан Россияга қурилиш ишларига борадиган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг малакасини синовдан ўтказиш бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси (“НОСТРОЙ”) президенти Антон Глушков маълум қилди.
Аввалроқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва “НОСТРОЙ” компанияси сентябрь охирида ҳамкорлик шартномасини имзолаганди, унда томонлар қурилиш соҳасидаги хорижлик ишчиларнинг малакасини текширишга келишиб олинганди.
“Ноябрдан бошлаб Россияга оммавий равишда кирадиган барча чет эллик ишчиларни эмлаш ва ИИВ текширувидан ташқари, имтиҳонимизни топширишларини мўлжаллаяпмиз. Синов имтиҳонлари кейинги ҳафтада ўтказилади. Унинг натижасига кўра, биз Россиядаги қурилиш ишларига мос келадиган билим даражасини аниқлаб, ўтиш балини келишиб оламиз”,- дейди А. Глушков.
Унга кўра, “НОСТРОЙ” томонидан Ўзбекистонда ташкил этилаётган масофавий назарий имтиҳонларнинг 80% танланган мутахассислик бўйича касбий саволлар ва 20% меҳнат муҳофазаси бўйича саволлардан иборат.
А. Глушков, шунингдек, имтиҳон ихтиёрий бўлишини маълум қилди. Унинг таъкидича, Ўзбекистон фуқаролари Россияга сайёҳлик визаси билан кириши, патент олиши ва кейин ишлаши мумкин. Бу ишлашга тўсқинлик қилмайди. 
“Аммо, бизнинг мустақил имтиҳонимиз мутахассиснинг билимини тасдиқлайди ва иш берувчига маълум кафолат беради”, - қўшимча қилган у.
“Умуман олганда, Ўзбекистон томони бир вақтнинг ўзида Россияга 40 мингга яқин мутахассис билан таъминлашга тайёр. Вазифамиз уни тенг равишда таъминлашдир. Россия ҳудудида чет элликлар доимий бўлиши керак, боиси қурилиш йил давомида амалга ошириалди”, - дейди “НОСТРОЙ” президенти.
226views0replies
0

Изоҳлар