Излаш
RUUZ

Оммавий

Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартириш киритилди

Бунга тезюрар электр поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабаб бўлди.

536views0replies
0

t.me/KoDnu

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, “Тошкент-Чирчиқ-Хожикент” йўналишидаги тезюрар электр поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида Паркент кўчасидан КХАЙ кўчасига ўтиш қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабаб, автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди.
Шу муносабати билан, 2021 йил 5 октябрь — бугундан бошлаб, 58, 88, 89, 95-сонли автобус йўналишлари қуйидаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради:
— 58-сонли автобус йўналиши Мустақиллик шоҳ кўчасидан Оққўрғон, Катта Дархон кўчалари орқали “Экскаватор заводи” сўнгги бекатигача икки тарафлама; 
— 88-сонли автобус йўналиши Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳ ва Оққўрғон кўчалари орқали ҳамда кейинги ҳаракатини ўз йўналишини давом эттирган ҳолда;
—  89 ва 95-сонли автобус йўналишлари шаҳар томон ҳаракатлари Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳ ва Оққўрғон кўчалари орқали Оққўрғон ҳамда Катта Дархон кўчалари кесишган жойдан орқага бурилиб олиб, ўз йўналишини давом эттирган ҳолда (қайтишда ўз йўналишини ўзгартирмаган ҳолда) ҳаракатланади.
536views0replies
0

Изоҳлар