Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда йўловчи аёлни ҳақорат қилган ҳайдовчига чора кўрилди — видео

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ аёлни “майдалаб ташамоқчи” бўлган автобус ҳайдовчиси бўйича маълумот берди.

1550views0replies
0

Видеодан кадр

25 сентябрь куни соат 15:30 да, 155-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи “Машинасозлар” бекатида автобус ичида бўлган йўловчи аёлнинг “оралиқ бекатда кўп туриб қолдинг” деган эътирозига нисбатан қўполлик билан жавоб қайтаргани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Ушбу ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари ўтказилди. Унда автобус Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғилланувчи “Автосантранс-Сервис” МЧЖга тегишли, Isuzu ҳайдовчиси О.Ш. эканлиги аниқланди. 
“Автосантранс-Сервис” МЧЖ раҳбарияти томонидан ўтказилган йиғилишда ҳайдовчининг ўз хизмат вазифаси давомида йўловчини ҳақоратлагани, йўналишда уяли алоқа воситасидан фойдалангани ва карантин қоидаларига амал қилмасдан тиббий ниқоб тақмаганлиги каби қоидабузарликларни амалга оширгани учун вақтинча ҳайдовчилик вазифасидан четлатилди. 
Тегишли тартибда воқеага аниқлик киритилганидан сўнг ҳайдовчининг лавозимига лойиқлик масаласи кўриб чиқилиши белгиланди.
1550views0replies
0

Изоҳлар