Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида уйида 11 туп каннабис етиштираётган фуқаро ушланди

Товуқхонаси ва ошхонасидан эса "марихуана" ва "наша" топилди. Унинг истеъмоли учун мўлжалланган қўлбола идишлар ҳам бор.

455views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилоятида уйида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари сақлаб келаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
23 сентябрь куни Тошкент тумани Ибра маҳалласида яшовчи 45 ёшли Д.К.нинг уйи томорқасида 11 туп каннабис, товуқхонасида 20 кг “марихуана”, ошхонасида 500 гр кўкнори уруғи ва 700 гр “наша” уруғи ҳамда ушбу моддалар истеъмоли учун мўлжалланган, қўлбола усулда ясалган идишлар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Чиноз туманида уйида гултувакларда каннабис ўстираётган фуқаро ушланганди.
455views0replies
0

Изоҳлар