Излаш
RUUZ

Жамият

Тиббиёт муассасаларига Volkswagen Caddy махсус тез ёрдам автомобилларини етказиб бериш бошланди — фото

Жиззах автомобиль заводи билан шартнома асосида етказиб берилаётган мазкур автомобиллар мамлакатнинг барча ҳудудларига тенг тақсимланади.

442views0replies
0

ССВ

Аввалроқ, президентнинг тегишли қарорига биноан Жиззах автомобиль заводи билан шартнома имзоланиб, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобиллари етказиб беришни йўлга қўйилиши ҳақида хабар бергандик
ССВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган А тоифали Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарининг биринчи босқичини ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига етказиб бериш бошланди.
Қайд этилишича, 1 октябрга қадар 1000 та мазкур замонавий автомашиналар мамлакатнинг барча ҳудудларига тенг тақсимланади ва ушбу хизматнинг автотранспорт паркидаги эски Damas автомашиналарига алмаштирилади.
Маълумотга кўра, автомобиль замонавий ускуналар билан жиҳозланган халқаро талабларга мувофиқ тарзда ишлаб чиқарилмоқда. Машина ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай тарзда жойлаштириш имконини беради.  
Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари 12 йиллик кузов ва 2 йил давомида чекловсиз йўл босиш кафолатига эга.
"Зарурат бўлганда, беморга ҳаракатни тўхтатмасдан тўғридан-тўғри машинада тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Шу сабабли, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини ошириш учун Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари танланган", - дейилади хабарда.
442views0replies
0

Изоҳлар