Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда LADA автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди

Яқин орада расмий дилерлар LADA Vesta SW, LADA XRAY ва LADA Largus моделларини тақдим қилади.

432views0replies
0

Roodell

“Жиззах” ЭИЗдаги ADM Jizzakh корхонасида LADA автомобилларини серияли йиғиш бошланди. Бу ҳақда LADA автомобилларининг расмий импортчиси бўлган Roodell компанияси вакили UzNews.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, йирик узелли йиғиш усулида (SKD) дастлаб LADA Vesta SW ва LADA XRAY моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Яқин орада LADA Largus ҳам бунга қўшилади. 
Ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг энг юқори сифати ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш “АвтоВАЗ”нинг ускуналар, технологик жараёнлар ва сифат назорати бўйича барча талабларини инобатга олган ҳолда ташкил қилинган. Лойиҳа доирасида 200 дан ортиқ янги иш жойлари яратилиб, ходимлар зарур тайёргарликдан ўтказилган.
“Маҳаллий йиғиш LADA автомобилларини истеъмолчилар учун, биринчи навбатда, кредит дастурлари ва Trade-in туфайли янада оммабоп қилади”, — дейилади компания хабарида.
Қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистонда 18 та дилерлик марказини ўз ичига олган Roodell дилерлик тармоғи орқали 5000 дан зиёд LADA автомобиллари сотилган.
432views0replies
0

Изоҳлар