Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

“Ўзбекнефтгаз” АҚШ компанияси билан ноёб газлар ишлаб чиқариш заводи қуради

“Ўзбекнефтгаз” раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Air Products and Chemicals’нинг ижрочи вице-президенти Самир Серхан билан учрашди.

452views0replies
0

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев АҚШнинг Air Products and Chemicals, Inc. компанияси ижрочи вице-президенти Самир Серхан билан учрашди.
Учрашувда томонлар нефть ва газ саноатида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, жаҳон энергетика ва нефть-газ кимёси бозорининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш тенденциялари бўйича бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” AЖ раҳбарияти томонидан хорижий ҳамкорларга Ўзбекистон нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Air Products компанияси Ўзбекистонга катта қизиқиш билдириб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини қайд этишди. Таъкидлаш жоизки, Air Products компанияси Uzbekneftegaz GTL заводида ҳаво ажратиш қурилмасини қурилишида иштирок этмоқда. Шунингдек, хорижий томон Ўзбекистон ҳудудида ноёб газлар ишлаб чиқариш заводи қурилишига ҳам қизиқиш билдирган.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, биргаликдаги қайта ишлаш фаолиятнинг янги йўналишларини ривожлантиришга келишишди. 
Air Products and Chemicals, Inc. саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири бўлиб, 75 йилдан буён жаҳон бозорида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 2019 йилда компаниянинг 50 та мамлакатда олиб бораётган ҳамкорлиги эвазига тушган савдо ҳажми $8,9 млрд долларни, капиталлашуви эса $50 млрд долларни ташкил этди.
Компаниянинг асосий фаолияти – атмосфера ва технологик газлар ва турли соҳалар учун тегишли ускуналар, шу жумладан, нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё, металлургия, электроника, озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқаришдан иборат.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
452views0replies
0

Изоҳлар