Излаш
RUUZ

Технологиялар

Ўзбекистонлик олимлар COVID-19'га қарши помидор-вакцина яратди

Помидорни еган одам коронавирусга қарши эмланган ҳисобланади.

3941views0replies
0

Видеодан кадр

Фанлар академияси қошидари геномика ва биоинформатика маркази олими ноодатий вакцина яратилаётгани ҳақида маълумот берди. 
“Помидор пишгандан кейин истеъмол қилганимизда, ошқозонимизда помидорларнинг ҳужайралари парчаланади ва ҳужайралар ичида антиген ҳосил бўлади”, - дейди мутахассис.
Маълум бўлишича, ушбу тадқиқот устида январдан бери иш олиб борилмоқда.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг айтишича, Вена университети олимлари билан яна бир йирик лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.
“Қорамоллар коронавирусга қарши вакциналар билан эмланса, унинг сутида иммуноглобулин А пайдо бўлади. Бу сутни пастеризация қилиб пиширмасдан туриб ичилса, организмда сутдаги иммуноглобулин А коронавирусга қарши курашади”, - дейди вазир.
Аввалроқ, Иброҳим Абдураҳмонов ейиладиган вакциналар ишлаб чиқарилиши ҳақида айтганди.
3941views0replies
0

Изоҳлар