Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Давлат раҳбарлари транспорт-логистика, янги ташқи бозорларга чиқиш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш каби муҳим масалаларни муҳокама қилди.

391views0replies
0

president.uz

Бугун, 6 август куни ўтказилган икки давлат раҳбарлари учрашувида ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий ва халқаро даражадаги алоқалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари пандемиянинг қийин даврига қарамай, икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди. Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, Жанубий Осиё ва Жанубий Кавказ йўлаклари орқали янги ташқи бозорларга чиқиш, шу жумладан Ашхобод битимига мувофиқ халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқотда бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни топиш, самарали лойиҳа ва шартномалар тайёрлаш учун яқин вақтларда Ҳукуматлараро комиссияси ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.
391views0replies
0

Изоҳлар