Излаш
RUUZ

Криминал

Наманганда шифокор дўппосланди — видео

22 яшар йигит акасини тиббий кўрикдан ўтказган шифокорни калтаклади.

1444views0replies
0

видеодан кадр

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 28 июль куни Наманган шаҳар "Янгиқурилиш" МФЙдаги 10-оилавий поликлиникага шу ерда ишловчи 27 ёшли шифокор Н.К.ни олдига шаҳарда яшовчи 22 ёшли Б.Н. акаси Г.Н.ни соғлиғи яхши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилиб, тиббий ёрдам сўраб келган.
Шундан сўнг, Н.К. тиббий кўрикни ўтказиб, тана ҳарорати кўтарилмаганлигини айтганида, Б.Н. шифокорни нотўғри ташхис қўйганликда айблаб, у билан жанжаллашган ва муштлашиб кетган. Натижада, Б.Н. шифокорни юз, бош ва қўл қисмига жароҳат етказган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1444views0replies
0

Изоҳлар