Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Зоминдаги тоғда ёнғин чиқди — видео

Ёнғинни ўчиришга 4 та вертолёт, ФВВнинг 370 дан ортиқ ходимлари билан бирга Миллия гвардия, ИИБ, Давлат экология қўмитасидан ҳам куч ва воситалари жалб қилинган.

689views0replies
0

Видеодан кадрлар

Бугун, 1 август куни соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани Ўриклисой қишлоғи ҳудудида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб жалб қилинган.
Ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишини олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун ФВВдан яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби, Мудофаа вазирлигидан 4 та вертолёт шунингдек, Миллия гвардия, ИИБ, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
689views0replies
0

Изоҳлар