Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 24 ёшли йигит 5 кишини ваҳшийларча пичоқлаб, ўлдирди

У бир оиланинг тўрт вакилини ва уйдаги ёлланма ишчини ўлдириб кетди.

6549views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 29 июль куни соат тахминан 01:20 ларда Қибрай тумани ИИБга Қибрай тумани "Истиқбол" МФЙ Хумо кўчасидаги уйда қотиллик содир этилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса содир бўлган жойга етиб борганида, ўткир тиғли, кесувчи-санчувчи жисм билан жароҳатланган ҳолдаги 5 кишининг мурдалари топилган.
Шундан сўнг, суриштирув натижасида ушбу қотилликни содир этган шахс 1997 йилда Андижон вилоятида туғилган Ш.И. эканлиги аниқланди.
Таъкидланишича, қотил хонадон эгалари: 61 ёшли Э.А, 35 ёшли М.А, 33 ёшли М.А., 24 ёшли Э.А., шунингдек, мазкур хонадонда ёлланма қурувчи-уста сифатида ишлаётган 37 ёшли Қ.К.ни ваҳшийларча пичоқлаб, ўлдирган.
Қайд этилишича, жиноят содир бўлган вақтда хонадонда Э.А.нинг турмуш ўртоғи Г.Э. ва унинг қизи М.Э.лар ҳам бўлган.
Уларнинг сўзларига кўра, жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган ушбу шахс 2018/19 йилда "Истиқбол" МФЙ ҳудудидaги уйда ёлланма ишчи бўлиб ишлаган вақтида марҳума М.А. билан яқин муносабатда бўлган.
Ҳолат юзасидан ЖК.нинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "а" ва "ж" бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6549views0replies
0

Изоҳлар