Излаш
RUUZ

Оммавий

Спортчи абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгартирилди

Эндиликда спорт чемпионатларининг охирги уч йилги совриндорлари умумий танловдан ташқари грант ва контракт асосида талабаликка қабул қилинади.

905views0replies
0

president.uz

2021/22 ўқув йили қабулида спорт турлари ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда жорий йилда фақат спорт фаолияти ва жисмоний маданият йўналишларига ҳужжат топширган спортчи абитуриентларга истисно тариқасида қуйидаги имтиёзлар белгиланди:
— Иккинчи мутахассислик фани (умумий жисмоний тайёргарликни назарда тутган ҳолда) ҳамда мажбурий учта фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи бўйича тест синовларидан озод этган ҳолда максимал балл берилади;
— Кириш имтиҳонлари (касбий, ижодий) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларнинг тўплаган балларига мувофиқ улар умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. 
Бунда, ушбу тоифадаги абитуриентларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш учун минимал ўтиш бали Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ белгиланади;
— Сиртқи таълимга топширган мазкур абитуриентларнинг имтиҳон натижаларига кўра, фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;
— Жисмоний маданият йўналишига топширган абитуриентларга ўзи ғолиб бўлган спорт хусусиятидан келиб чиқиб, биринчи мутахассислик фани бўйича имтиҳон ўтказилади;
— Имтиҳонлар махсус комиссия томонидан онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда ўтказилади.
905views0replies
0

Изоҳлар