Излаш
RUUZ

Жамият

Кириш имтиҳонларида тест саволлари сони қисқартирилди

Тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилади. Тест жавобларига балл бериш тизимига ҳам ўзгартириш киритилди.

1020views0replies
0

AFP / Юрий Корсунцев

Давлат комиссиясининг 2-сон баёни тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.
Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
Максимал балл – 21 балл.
Математика - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
Максимал балл – 21 балл.
Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
Максимал балл – 21 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
1-фан - 20 та савол.
Ҳар бири учун 3.15 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.
2-фан - 20 та савол.
Ҳар бири учун 3.15 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.
Умумий ҳолда, 2021-2022 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
1020views0replies
0

Изоҳлар