Излаш
RUUZ

Жамият

Туркияга бораётганларга суғурталаниш тавсия қилинди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси ватандошларга мурожаат билан чиқди.

677views0replies
0

Иллюстрация / propertyturkey.com

Бош консулхонанинг маълум қилишича, Туркияга сайёҳ бўлиб келган фуқаролар орасида маълум муддатдан сўнг Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларнинг COVID-19 тестлари натижалари “ижобий” чиқаётганлари кескин ошиб бормоқда.
Туркиянинг тегишли вазирлик ва идоралари баённомаларига кўра, COVID-19 касаллигидан суғурталанган чет эл фуқаролари тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш имкониятига эга. Ушбу вируснинг енгил шакли билан касалланган сайёҳлар 10-14 кун давомида меҳмонхоналарнинг махсус хоналарида сақланади ва харажатлар суғурта ҳисобидан қопланади.
Суғуртага эга бўлмаган сайёҳлар меҳмонхонада турар жой учун тўловни ўз ҳисобидан қоплайди ёки ҳудудлардаги махсус бепул карантин маркази (асосан талабалар ётоқхоналари)га юборилади. 
COVID-19’га чалинган сайёҳларнинг бепул карантин марказига жойлаштириш масаласи вилоят губернаторлиги томонидан белгиланади. Ўз ўрнида, Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги ўқув мавсуми бошланишига тайёргарлик муносабати билан яқин даврда ушбу марказлар ёпилиши кутиляпти.
COVID-19’га чалинган шахслар 10-14 кундан сўнг ПЗР-тестини қайта топширишлари ва тест натижаси “манфий” чиққан тақдирда учиб кетишлари мумкин. Вирусни юқтирган даврдан то тўлиқ тикланишгача бўлган жараён Туркиянинг “Hayat Eve Sığar” (HES-код) дастури орқали назорат қилинади.
Шу сабабли бош консулхона Туркияга келишни режалаштирган фуқароларга тиббий суғурта расмийлаштиришларини тавсия қилмоқда. 
Шунингдек, суғурта агентларидан коронавирус юқтириш ҳолатларида аниқ ҳаракатлар тартибини ўрганишга чақирган.
677views0replies
0

Изоҳлар