Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда эмлаш мажбурий қилиниши мумкин

Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини маъқуллашди. Уларга кўра, шу тариқа юқумли касалликлар тарқалганда, қонунчиликдаги зиддият бартараф қилинади.

1780views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги / Иллюстрация

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” ДП Матбуот хизмати хабар берди.
Қонун лойиҳасида “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда. 
Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўзда тутилмоқда.
Қайд этилишича, бунинг натижасида коронавирус инфекциясининг янги тўлқинлари олдини олиш учун аҳоли ўртасида оммавий вакцинацияни ташкил этишнинг қонуний асослари янада мустаҳкамланади. Юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлаш ўтказишни жорий этиш бўйича амалдаги қонунчиликдаги мавжуд зиддиятлар бартараф этилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланди.
1780views0replies
0

Изоҳлар