Излаш
RUUZ

Спорт

Токио Олимпиадаси: Турсунойдан тарихий натижа, Улуғбек чорак финалда

Олимпия ўйинларининг иккинчи кунида таэквондочи Улуғбек Рашитов 3 карра жаҳон чемпионини енгиб, чорак финалга чиқди.

996views0replies
0

МОҚ

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг иккинчи куни бўлиб ўтмоқда. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон делегациясининг 11 нафар вакили қатнашади.
06:10. Aкадемик эшкак эшиш. Енгил қайиқдаги жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафаралиев ушбу босқичда ҳам тўртинчи натижани қайд этишди. Эндиликда улар 13-18 ўринлар учун курашни давом эттиришади.
06:15. Таэквондо. -68 кг: Дастлабки саралаш босқичида Улуғбек Рашитовга малилик Сейду Мофана рақиблик қилди. Муросасиз кечган жангда Улуғбек 38:17 ҳисобида ғалаба қозонди. Рашитов чорак финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Де Хунга қарши даянга чиқди. Дастлабки раундда имкониятни бой берган Рашитов 2 ва 3-раундларда устунлик қилди. Aсосий вақт 19:19 ҳисобида якунланди. Баҳс тақидирини ҳал қилган “Олтин зарба”да Улуғбек Рашитов 2 очко қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.
07:00. Бокс. -51 кг: -51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Турсуной Раҳимова польшалик Сандра Драбикка қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда Турсуной рақибаси устидан иродали ғалабага эришди. Шу тариқа Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк боксчи қизимиз сифатида тарихга кирмоқда. Унинг кейинги босқичдаги рақибаси туркиялик Бусе Наз Чакирўғлу бўлади.
07:30. Дзюдо. Aфсуски, -52 кг вазн тоифасида татамига чиққан Диёра Келдиёрова ҳам мўғилистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга имкониятни бой бериб, медаллар учун курашни эрта тарк этди.
Сардор Нуриллаев – Денис Виеру (Молдова). 12 дақиқа чўзилган курашда Сардор жароҳати сабаб мусобақани давом эттира олмайдиган бўлди ва рақиб кейинги босқичга йўл олди. Эслатиб ўтамиз, ушбу дзюдочилар яккалик дастуридан сўнг жамоавий йўналишда ҳам иштирок этишлари мумкин.
996views0replies
0

Изоҳлар