Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда реклама баннери ёниб кетди — видео

ФВВ ёнғин бўйича маълумот берди.

1433views0replies
0

видеодан кадр

Тошкентнинг Юнусобод тумани йўлида жойлашган электрон реклама қурилмаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 23 июль куни соат 09:29 да Юнусобод тумани ТХАЙ кўчаси Учқаҳрамон айланма йўлида жойлашган электрон реклама қурилмасида ёнғин юзага келганлиги ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. 
Шундан сўнг, ёнғин қутқарув техникалари соат 09:33 да воқеа жойига етиб бориб, 09:38 да ёнғин ўчирилган.
Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
1433views0replies
0

Изоҳлар