Излаш
RUUZ

Спорт

Токио-2020: Ўзбекистон байроқдорлари ўзгарди

Аввалроқ, Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Батуров мамлакат байроғини кўтариб чиқиши маълум қилинганди.

737views0replies
0

МОҚ

Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов бугундан старт оладиган Токио Олимпиадаси очилиш маросимида Ўзбекистон байроқдорлари ўзгарганини маълум қилди.  
“Ўзбекистон байроқдорларини аниқлашда ҳар бир спорт тури бўйича мусобақалар жадвалини инобатга олган ҳолда, қолаверса барча делегация аъзолари фикрини инобатга олиб бокс бўйича терма жамоа аъзоси Баҳодир Жалолов ва таэквондо бўйича терма жамоа аъзоси Нигора Турсунқуловага ишониб топширилди”, - дейди Ойбек Қосимов.
Бундан аввал, Оксана Чусовитина ва боксчи Бобоусмон Батуров байроқдорлар бўлиши маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасининг очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
737views0replies
0

Изоҳлар