Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сирдарёда “Газ-53” юқори тезликда дарахтга урилиши бир кишининг ўлими билан тугади

Ҳодисага ҳайдовчининг ухлаб қолгани сабаб бўлган.

585views0replies
0

видеодан кадр

Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 23 июль куни соат 06:00 ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидаги йўлда Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Газ-53” юк машинаси ўнг тарафдаги дарахтга юқори тезликда келиб урилган.
Ҳодиса натижасида, автомашинадаги йўловчи тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Аммо, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲга ушбу йўлнинг торлиги ва йўл четида дарахтлар борлиги, шунингдек, ҳайдовчи машинани бошқариш пайтида ухлаб қолгани сабаб бўлган.
585views0replies
0

Изоҳлар