Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’дан касалланиш бўйича суткалик антирекорд янгиланди

Республикада коронавирус аниқланганлар сони қарийб 600 нафарга, пневмония аниқланганлар сони эса қарийб 500 нафарга етди, 5 нафар бемор вафот этди.

1299views0replies
0

Наманган вилояти ССБ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 18 июль ҳолатига Ўзбекистонда 585 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилган фуқаролар рўйхатга олинди.
Энг кўп янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикаси (50 нафар), Жиззах (63), Наманган (35), Самарқанд (56), Сурхондарё (59), Фарғона (42) ва Тошкент (61) вилоятларида ҳамда 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида 562 нафар бемор соғайди. Аммо, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарга етди.
1299views0replies
0

Изоҳлар