Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Намангандаги Косонсой туманида кучли сел келди — видео

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

1176views0replies
0

Наманган вилояти ФВБ

Жорий йилнинг 13 июль куни Наманган вилояти Косонсой туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида соат тахминан 13:30 ларда қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиш натижасида “Косонсой” сойига кучли сел келди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда вилоят ФВБ, ИИБ ва ҳокимият вакиллари ҳамда маҳаллий фуқаролар билан бирга қидирув қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
1176views0replies
0

Изоҳлар