Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда қанча ҳайвон “паспорт”ли бўлгани айтилди

VIS-CHINOR ягона база орқали идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисида маълумот берилди.

1348views0replies
0

Иллюстрация / Микрокредитбанк

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров республикада идентификация қилинган ҳайвонлар ва соҳада олиб борилган амалий ишлар тўғрисида маълумот берди.  
Маълум қилинишича, VIS-CHINOR ягона электрон маълумотлар базасига бугунги кунда, чорвачилик хўжаликларига тегишли бўлган 160 мингдан ортиқ идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар киритилган.
Алишер Сафаровнинг қўшимча қилишича, республикада ветеринария хизматини ривожлантиришга Жаҳон банки ва Европа Иттифоқининг ҳар бири томонидан $2 млн грант ажратилди.
Қайд этилишича, ушбу грантлар доирасида ҳар бир вилоят учун 1 тадан ветеринария назорати остидаги объектларни дезинфекция ва дезинсекция қилувчи махсус автотранспорт, совуткичли автомобиллар, 25 та замонавий видеоконфренцалоқа жиҳозлари, минг донадан ортиқ автомат шприц ҳамда 24 та чегара ветеринария назорати пунктларига замонавий лаборатор экспресс-анализаторлар (овоскоп, РН-метр, термометр, лактан), крематорийлар харид қилиниб, жойларга етказиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда барча жониворлар (йирик ва майда шохли қорамоллар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туялар, шунингдек кучук ва мушуклар) босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилади.  
Ҳайвонларга қулоқ учун бирка (йирик ва майда шохли қорамол, туя ва чўчқаларда), тавро ёки клейма (от ва эшаклар), жетонларда (кучук ва мушуклар) акс эттирилувчи индивидуал рақам берилади. Идентификация олиш шартномага асосан пулли тартибда амалга оширилади.
Ҳайвонларни идентификация қилиш хизмати учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
–  ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи;
–  ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 фоизи;
–  ҳар бир ит ва мушуклар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи.
1348views0replies
0

Изоҳлар