Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда 18 ёшли йигит тотализатор сабаб ўзини осиб қўйди

Марҳумнинг яқинлари бу ҳақда тегишли органларга хабар қилмасдан дафн қилишган.

21917views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, 2021 йил 15 май куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Янгиобод” маҳалласида яшаб келган 18 ёшли ўспирин ўз уйнинг ёрдамчи хўжалик хонасида ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Аниқланишича, у интернетда авж олган тотализаторда (қимор ўйни дастгоҳи) катта миқдорда пул ютқазиб, бошқалардан қарз бўлиб қолганлиги сабабли бу ишни қилган.
Бироқ, марҳумнинг яқинлари бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилмасдан дафн қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 7 июль куни Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошланди.
21917views0replies
0

Изоҳлар